15 ёшли боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да бокс бўйича 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунига кўра, юртимиз боксчилари 27 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Спортчиларимиз 13 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медальни жамғариб, қитъа майдонидаги етакчилик салоҳиятини яна бир бор намойиш этди.
[gallery-29411]
Беллашувлар давомида ёш спортчилар юқори тайёргарлик, ирода ва профессионал маҳоратни кўрсатиб, ҳар бир вазн тоифасида кескин рақобат муҳитини юзага келтирди. Мураббийлар штаби томонидан амалга оширилган тизимли тайёргарлик эса ўз самарасини берди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа иштирокчилари орасида келажакда катта спорт ютуқларини қўлга киритиши кутилаётган истеъдодли боксчилар ҳам бор.
Эртага 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА