15 тонна гиёҳванд модда қўлга туширилди
Мексика мудофаа вазирлиги куни кеча 15 тонна гиёҳванд модда ортган юк машинани қўлга олгани ҳақида маълум қилди. Юкнинг қора бозордаги нархи 24, 5 миллион доллар экани айтилмоқда.
Мексика мудофаа вазирлиги куни кеча 15 тонна гиёҳванд модда ортган юк машинани қўлга олгани ҳақида маълум қилди. Юкнинг қора бозордаги нархи 24, 5 миллион доллар экани айтилмоқда.
“Мусодара қилинган юкнинг тахминий бозор нархи 24 531 924 долларга баҳоланади, бу эса жиноий гуруҳ фаолиятига сезиларли зарба бўлди“, дейилади мудофаа вазирлиги сайтида тарқатилган хабарда.
Куэробаби стратегик назорат постида ўрнатилган гамма-сканер автомобилга ортилган юк шубҳали эканини кўрсатган. Шундан кейин, текшириш мобайнида машинада оғирлиги 15 409,5 килограмм бўлган 2299 қоп марихуана борлиги маълум бўлди.
Сўнгги йилларда энг йирик ўлжа 2014 йил май ойида Тихуанда қўлга туширилган эди. Ўшанда ҳуқуқ посбонлари 40 тонна ноқонуний юкни қўлга олишган.