Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот берди.

– Мазкур сайловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юксак сиёсий фаолликни намоён этмоқдалар. Жойлардан 17:00 га қадар олинган маълумотларга кўра Ўзбекистон ҳудудидаги 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчилардан 14 миллион 258 минг 780 нафари ёки 71,8 фоизи овоз берди.

Ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган. Тошкент вақти билан соат 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланди.

Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда, – деди Б.Қўчқоров.

Н.Насриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 миллиондан зиёд фуқаро ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланди