Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

–Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку, – деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди