“Ўзэнергоинспекция”нинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унга кўра, Жарқўрғон туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Ш.О.”га қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш биносида электр ҳисоблагичнинг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ҳисоб-китоблар бўйича ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 337 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,3 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди