12 ёшда IELTS'дан 7 балл — орзулари осмон Муҳаммадамин (+видео)
Олимлар тил ўрганиш хотиранинг мустаҳкамланиши, диққатни жамлаш, ижодий ва тасаввур бойлигининг ўсиши, нутқнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишини исботлашган. Чет тилини ўрганишни эрта бошлаган болалар одатда тенгқурларига қараганда юқори ақлий салоҳиятга эга бўладилар. Бундан ташқари, тил ўрганиш жараёнининг ўзи болага кўплаб ижобий кечинмалар улашади.
Бугунги қаҳрамонимиз Жалолиддин халқаро мактабининг 6-синф ўқувчиси Муҳаммадамин Қаҳаров, ёш бўлишига қарамасдан шундай кўп ютуқларга эришганки, санаб саноғига етолмайсиз. Математикага бўлган қизиқиши уни бугунги кунгача ментал арифметикадан юқори натижаларга етаклаган бўлса, IT йўналишида дастурлаш тилини ўзлаштириб бугун ўзи бемалол ўйинлар ва сайтларни ярата олиши бизни хайрон қолдирди. Шаҳмат бўйича ғолиблик ўйинлари уни халқаро гроссмейстерлик орзуси томон етаклаб бораётган бир вақтда халқаро инглиз тили тест тизими бўлган IELTS'дан 7 баллни қўлга киритиши нафақат тенгдошлари балки биз катталарни ҳам ҳавасини келтирди.
<iframe width="1188" height="668" src="https://www.youtube.com/embed/-lZXGXEhOS0" title="12 yoshda IELTS'dan 7 ball — orzulari osmon Muhammadamin " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Дарҳақиқат, бугунги кун ўзбек боласи жудаям бахтли. Зеро, ўқиб ўрганиши, таълим олиши учун юртимизда барча имкониятлар яратилган. Муҳаммадамин каби иқтидорли ёшлар бугун ўз билимлари билан дунё минбарларини забт этиб келмоқдалар.
Бугунги лавҳамиз қаҳрамони ҳам жажжи қалбида осмон қадар орзу мақсадлари сари дадил қадам босиб бораётгани, ҳар бир юртдошимизда фахр ва келажакка бўлган ишончни оширгани аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, Муҳаммадаминнинг барча орзу мақсадларига етишиб, дунёга машҳур "ўзбек ўғлони" бўлишига тилакдошмиз.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА