ЭКГ, УТТ, МРТ, рентген каби қурилмаларсиз касалликларга аниқ ташхис қўйиш имконсиз. Қолаверса, замонавий муолажа усуллари, мураккаб операцияларни ҳам тиббий технологияларсиз бажариб бўлмайди.

Уларнинг узлуксиз ишлаши учун эса электр таъминоти жуда муҳим. Шифохонанинг электр таъминотидан узилиб қолиши оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.  

Бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, уларнинг олдини олишга эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги тегишли қарори ижроси доирасида жорий йилда жами 1 минг 789 соғлиқни сақлаш муассасасига 18 минг 483 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бу борада белгиланган вазифалар ижроси доирасида йил бошидан буён республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 минг 727 тиббиёт объектига 19 минг 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 727 тиббиёт объектига қуёш панеллари ўрнатилди