Ўзбекистон экспортчилари олдида қандай муаммолар бор? (+видео)
Бундан ташқари суғурта сиёсатини бошқатдан кўриб чиқишимиз керак бўлади. Бу айнан озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир қилади.
Пандемия даврида экспортчи ва тадбиркорлар фаолиятида қандай тўсиқлар учрамоқда, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари миллий бозори ва маҳаллий экспорт қилувчилар учун тўсиқлар борми?
«Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси Мухтор УМАРОВ ЎзА мухбирига шу каби масалалар ҳақида сўзлаб берди.
— Умуман олганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, уларни сақлашда ёки экспорт қилишда коронавирус билан боғлиқ муаммолар йўқ, — дейди М.Умаров. — Аксинча, анъанавий бозорларимиздан бўлмиш — Россия фуқаролари карантинда уйида қолиб, бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизни истеъмол қилишга талаб ортган. Буни ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан 30-40 фоизга ўсганидан билиш мумкин.
Биринчи пишган меваларимиздан гилос, ўрик ва бошқа маҳсулотларимизни экспорт қиляпмиз. Шунингдек, Хитой бозорига маҳсулот экспорт қиладиган корхоналаримизнинг сони ортди. Бундан ташқари, Европа давлатларига экспорт қилиш бўйича янги компаниялар сафимизга қўшилди. Европага қовун экспорти йўлга қўйилди. Шу билан бирга қўшимча қиймати қўшилган маҳсулотларнинг нархи ошиб борувчи маҳсулотлар ортиб бормоқда. Бунда тадбиркорларимиз ўзларининг билим даражаларини оширган ҳолда бу ишларни амалга оширмоқда.
— Экспортда қандай муаммолар бартараф этилса, бу инқироздан самарали чиқиб оламиз ёки озиқ-овқат хавфсизлигига эришамиз?
— Бунда биринчи ўринда банк соҳасида муаммоларни зудлик билан ҳал этиш зарур, деб биламан. Чунки банкларда фоиз ставкалари бир мунча баланд. Бундан ташқари, банкдан маблағ олиш жуда қийинлашган. Ҳозирда юртимизда пишиқчилик даври, аммо музлаткичларимизнинг кўпи бўшаб ётибди. Музлаткичларга барча зарур мева-сабзавотлар қўйиш учун тадбиркорга биринчи ўринда айланма маблағ керак бўлади.
Шунинг учун, биз, аввало, банк соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишимиз зарур. Бундан ташқари суғурта сиёсатини бошқатдан кўриб чиқишимиз керак бўлади. Бу айнан озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир қилади.
Бундан ташқари, хорижий давлатларда йирик лойиҳаларга пул тикишдан сармоядорлар қочяпти. Бунинг учун қисқа муддатли ва озиқ-овқат йўналишида пул тикиш ҳозир жозибадор ҳисобланади. Дейлик, автомобиль, гилам ва шу йўналишдаги нарсалар бўлса вақтинчалик тўхтатиб туриш мумкин. Аммо озиқ-овқат маҳсулотларининг савдосини тўхтатиб бўлмайди. Уларни албатта сотиш, жамғариш зарур бўлади.
— Чет эллик сармоядорларни Ўзбекистонга жалб қилиш этишда қандай тўсиқлар мавжуд?
— Чет эллик сармоядорлар учун мамлакатимизда етарли даражада шароит етишмайди. Далаларда маҳсулотларни қадоқлаш, уларни навларга ажратиш учун шароит яратиб беришимиз зарур. Аммо бу борада тўсиқларимиз мавжуд. Ҳукуматимиз махсус комиссияси бу борада ишлаяпти. Умид қиламиз, бу борада муаммолар тез орада ечилади. Кўплаб тадбиркорлар буни кутиб турибди.
Европа давлатларининг йирик сармоядорларини олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистонга нисбатан бир оз ишончсизлик пайдо бўлиб турибди. Бундан ташқари, уларнинг эркин ҳаракатланишига ҳозирги пандемия даврида транспорт чекловлари тўсқинлик қиляпти. Ва бошқа турли тўсиқлар мавжуд. Буни махсус комиссия яхши ўрганиб, тадбиркорларимизга кўмак бўлувчи йирик сармоядорларни Ўзбекистонга жалб қилиш, бугунги кунда долзарб ҳисобланади.