“Ўзатом” ва “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Бугун, 11 март куни “Ўзатом” агентлигида “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Бугун, 11 март куни “Ўзатом” агентлигида “Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Учрашув чоғида 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистон делегациясининг Кореяга қилган ташрифи якунида эришилган икки ёқлама келишувлар ҳамда Корея компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатишга тегишли масалалар муҳокама қилинди.
Унда корейс томони Ўзбекистон Республикасида атом энергиясини тинчлик йўлида ривожлантириш, шунингдек бу соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Суҳбат давомида атом энергетикаси соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ҳамда Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd. компаниялари АЭСларни қуриш лойиҳаларида иштирок этаётган бошқа давлатларда ўзбекистонлик қурувчиларнинг амалиёт ўташларини ташкиллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd. компанияси барча энергетика ва саноат йўналишларини қамраб олган, муҳандислик ва қурувчилик ишлари билан шуғулланадиган дунё бўйича қурилиш соҳасида энг етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Хусусан, ушбу компания Жанубий Корея (15 реактор) ва хорижий давлатларда (БААда 4 реактор) 65% АЭСларни қуришда бош пудратчи сифатида фаолият олиб боради.