Ўзагросуғуртадан хайрия тадбири давом этмоқда
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг хайрия тадбирлари давом этмоқда.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг хайрия тадбирлари давом этмоқда. Бошқарув раисининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қамаши туманида яшовчи имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди. Шунингдек, бир қатор боқувчисини йўқотган кам даромадли оилаларга совғалар улашилди.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси ўз хизмат сафари чоғида Қамаши тумани “Чим” қишлоғидаги “Абди Бозоров” фермер хўжалигида тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда йиғилганларга суғурта соҳаси бўйича зарур ахборотлар берилди. Тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жамият раиси томонидан батафсил жавоб берилди. Учрашув кўтаринки ва ишчан руҳда ўтди. Келгусида бундай учрашувларни тез-тез ўтказиш ва аҳолининг суғурта борасидаги саводхонлигини ошириш бўйича Бошқарув раиси томонидан “Ўзагросуғурта” АЖнинг вилоят филиали раҳбарига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси Сарвар Отамуратов шу кунга қадар Оҳангарон ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтган ҳайрия тадбирларида иштирок этди. Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналарига бағишланган мазкур саҳоват тадбирлари бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖ,
Ахборот хизмати