“Қишлоқ қурилиш банк” совғалар мавсумига старт бермоқда
Жорий йилнинг 6 март куни акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк”нинг “Оламшумул” акциясида иштирок этаётган мижозлар илк совғалар соҳибларига айланишади
Жорий йилнинг 6 март куни акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк”нинг “Оламшумул” акциясида иштирок этаётган мижозлар илк совғалар соҳибларига айланишади.
Жорий йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 1 февралига қадар эълон қилинган акциянинг шартларини феврал ойида бажарган мижозлар 1 дона хорижга саёҳат, 5 донадан “Artel Smart LED” телевизори ҳамда “XIAOMI Note 7” смартфонларидан бирини қўлга киритишлари мумкин. Шунингдек, флешка, қулоқчин, “PowerBank” ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан эълон қилинган “Оламшумул” акциясида 18 ва ундан юқори ёшда бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Акция шартлари, оддий. Бунинг учун, банк филиалларидан Humo пластик карталарини олиш ва ҳар кун якунига кўра ҳамда тўлиқ бир ой давомида энг камида 500 минг сўм қолдиқ суммани сақлаб юриш кифоя. Эътиборлиси, банк томонидан олдин эмиссия қилинган ва амалда бўлган барча “Humo” карталари фойдаланувчилари ҳам акцияда қатнашишлари мумкин. Улар карталаридан фойдаланишда акция талабларини бажаришлари кифоя.
Маълумки, акция иккита ҳолат бўйича ўтказилмоқда.
“Ойлик акция” — пластик карта қолдиғи тўлиқ бир ойда (календар кунлари) 500 минг сўм ва ундан юқори бўлган мижозлар бўйича.
Агарда ушбу шарт бажарилса, танлаб олиш йўли билан ғолиб мижоз аниқланади ва ғолибга акция соврини тақдим этилади.
“Супер акция”. Бунда ойлик акция иштирокчилари орасидан танлаб олиш йўли билан ғолиб аниқланади. Агарда ушбу шарт (ойлик акция иштирокчиси бўлиш) ҳар ой давомида бажарилса, мижознинг ютиш имконияти ортиб боради. Яъни 1 маротаба ойлик акцияга қатнашиш 1-имконият, 10 бора қатнашилса, имконият 10 баробар ортади.
“Супер акция” ғолибига бош соврин — “Сhevrolet Gentra” автомобили тақдим этилади.
“Ойлик акция”нинг ғолиб ва совриндорларибир ойда бир марта, ҳар ойнинг ўнинчи иш кунигача ҳамда “Супер акция”нинг ғолиби акция муддати тугагандан сўнг Интернет тармоғидаги Random.org веб-сайти (дастури) орқали тасодифий танлаш йўли билан аниқланади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Банк ахборот хизмати