“Формула уюта”нинг харидоргир мебеллари
Навоий шаҳридаги “Формула уюта” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган мебеллар сифати, бежиримлиги ва чиройли дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Навоий шаҳридаги “Формула уюта” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган мебеллар сифати, бежиримлиги ва чиройли дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакиллари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Мебелсозликка ихтисослашган мазкур жамиятда ўтган йили 500 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.Жорий йилдан янги бинода иш бошлаган корхона давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда.
– Меҳмонхона учун замонавий юмшоқ ўриндиқлар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйдик, – дейди корхона раҳбари О.Абдуллаев. – Асосан ёшлар меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотлари – ётоқхона, ошхона ҳамда офислар учун мўлжалланган мебеллар хорижникидан қолишмайди.
Модернизация рақобатнинг асосий талаби эканини яхши англаган МЧЖ ишчилари жорий йилда корхонагаэнг сўнгги технологияларни келтиришни режалаштирмоқда. Бу иш амалга ошса, янада сифатли ва янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилиб, ўнлаб қўшимча иш ўринлари яратилади.