"Зукко китобхон" танлови ғолиблари тақдирланди
Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Зукко китобхон" танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг китобхонликка бўлган эътиборини ошириш, уларда китоб ўқиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда билимли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда ҳар бир тумандан биттадан жамоа иштирок этди.


Тадбирда ўқувчилар томонидан шеърлар, турли тилларда кичик ҳикоялар ўқилди. Китобхонлик викторинаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида ўйин натижаларига кўра, ғолиблар аниқланди. Улар муносиб тақдирланди.
Жумладан, 1-ўрин Олмазор тумани, 2-ўрин Шайхонтоҳур тумани, 3-ўрин эса Мирзо Улуғбек тумани жамоасига насиб қилди.


"Зукко китобхон" танловининг ноябрь ойи учун китоблар рўйхати тақдим этилди. Хусусан, Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён" романи, Тоғай Муроднинг "Юлдузлар мангу ёнади", Аҳмад Лутфий Қозончининг "Ўгай она" асарлари ўқилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА