Ўзбекистон номини дунёга ёймоқда
...Пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасига музлаткич олиш учун бордик. Ўндан зиёд турдаги замонавий маҳсулотларнинг қай бирини танлашни билмай турганимизни кўрган сотувчи бизга “Artel” компанияси маҳсулотларини тавсия қилди.
...Пойтахтимиздаги “Малика” савдо мажмуасига музлаткич олиш учун бордик. Ўндан зиёд турдаги замонавий маҳсулотларнинг қай бирини танлашни билмай турганимизни кўрган сотувчи бизга “Artel” компанияси маҳсулотларини тавсия қилди.– Бу бренднинг афзаллиги шундаки, ҳар бир туманда корхонанинг хизмат кўрсатиш шохобчаси бор, – деди сотувчи Акрам Норматов. – “Artel” музлаткичларининг мотори Бразилиянинг Embraco компаниясида ишлаб чиқарилган, энергия тежамкор. Бу бренднинг нафақат музлаткичи, балки кондиционер, кир ювиш машинаси, газ плитаси, компьютер, мобиль телефон, электротўлқинли печь ва бошқа маҳсулотлари ҳам сифатли ва рақобатбардошдир.
Маиший техника воситалари ҳаётимизни сезиларли даражада енгиллаштириш, тўлақонли дам олишимиз, ўзимиз, фарзандларимиз ва оиламизга кўпроқ эътибор қаратиш учун вақтни тежаш имконини беради. Мамлакатимизда юқори сифатли маиший техника турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани, уларни харид қилиш учун банк кредитлари берилаётгани оилаларнинг турмуш даражасини оширишга таъсир кўрсатмоқда.
– Қишлоғимизда замонавий маиший техника воситалари кириб келмаган рўзғор деярли қолмади, – дейди Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи меҳнат фахрийси Эркин Жўраев. – Катта ўғлим Хуршидбек мактабда ўқитувчи. Яқинда истеъмол кредити орқали “Artel” корхонасининг чангютгич, музлаткич, кондиционер, телевизорини харид қилди.
– Замонавий маиший техника воситаларининг кўпайиши биз аёлларнинг ўзимизга ва оиламизга кўпроқ вақт ажратишимиз, "Гўзаллик салони"га киришимиз, фитнес клубларга бориб, соғлиғимизни мустаҳкамлашимизга ёрдам бермоқда, – дейди педагог Замира Азимбоева. – Илгари ярим куним кир ювиш билан ўтарди, ҳозир эса автомат машина ўзи ювиб, ўзи қуритиб беради. Бундай фаровон ва осуда ҳаёт кечиришимиз учун шароит яратиб берган Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз.
“Artel” бренди туширилган маиший техника воситалари истеъмолчилар дидига мос товарлар таклиф қилиш ҳамда маҳсулот таннархини арзонлаштириш орқали халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Корхона ташкил этилганда бу ерда телефонлар, газ плиталари ва чангютгичлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугун 15 дан зиёд турдаги замонавий маиший техника воситалари истеъмолчига етказиб берилмоқда.
“Artel”да ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маиший техника воситасининг ўндан ортиқ модели мавжуд. Бу маҳсулотлар хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Жанубий Кореянинг Samsung, LG, Япониянинг Toshiba, Ulvac, Бразилиянинг Embraco ва бошқа машҳур фирмалар билан ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кенг алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси қарийб эллик фоизни ташкил қилмоқда.
“Artel” мобиль телефонлари жаҳон бозоридаги талабни инобатга олиб, кўплаб технологик янгиликлар ва замонавий дизайн асосида тайёрланмоқда. Юқори сифатли ушбу телефонлар хорижникидан анча арзон бўлиб, маҳаллий фойдаланувчилар учун қатор қулайликларга эга.
– Ҳозирги кунда мобиль телефонларнинг 15 дан ортиқ моделини харидорларга етказиб бераяпмиз, – дейди “Artel” русумидаги мобиль телефонлар ишлаб чиқариш корхонаси бошқарувчи директори Алишер Совуров. – Келгусида бу кўрсаткични янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Ушбу маҳсулотлар сифати, функциялар мажмуи, технологик тузилиши ва замонавий дизайни, арзон нархи билан импорт қилинадиган муқобилларидан сира қолишмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида “Artel” компаниясининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Президентимизнинг 2015 йил 24 ноябрдаги қарорига асосан Наманган вилояти Мингбулоқ туманида умумий қиймати 5,5 миллион доллар бўлган маиший техника воситалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги завод барпо қилиш режалаштирилган. Ушбу заводнинг ишга туширилиши ҳудудда икки юзга яқин янги иш ўрни яратишга хизмат қилади.
“Artel” савдо белгиси остида фаолият юритаётган "Sky Wind Systems" масъулияти чекланган жамиятидан маълум қилишларича, музлаткичлар ва телевизорларнинг янги турларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Йил охирига қадар кир ювиш машиналари, чангютгичларнинг янги русумларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
“Artel” компанияси касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлашга ҳам муносиб улуш қўшмоқда. Корхона ишчиларининг олтмиш фоиздан зиёди коллежлар битирувчиларидир.
– 2014 йил Яшнобод туманидаги темир йўл касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ушбу замонавий корхонага ишга кирдим, – дейди ёш мутахассис Аҳрор Мансурхонов. – Корхонанинг кондиционерлар учун мис қувурлар ишлаб чиқариш бўлимида пайвандчи бўлиб ишлаяпман. Шундай нуфузли компанияда ишлаётганимдан, оиламга, жамиятимизга наф келтираётганимдан хурсандман.
– Кун сайин янги-янги қулайликлар, имкониятларга эга бўлиб бораяпмиз, – дейди тошкентлик уй бекаси Назокат Муҳиддинова. – Яқинда “Artel” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган кир ювиш машинасини artelmarket.uz интернет-дўкони орқали уйда ўтириб, харид қилдик. Click орқали тўловларни амалга оширдик. Маҳсулот уйимизга бепул келтириб берилди.
Юртдошларимиз турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, дунёқарашини ўзгартириш, уларга замонавий маиший шароитлар яратиш, уй-рўзғордаги ишларни енгиллаштириш каби эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилаётган “Artel” каби компанияларимиз “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган бренд обрўсини жаҳонга кенг ёймоқда.