“Заковат”да мусобақалашди
Ёшлар ойлиги доирасида давлат хизматчилари ўртасида Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳақиқий билимдонлар баҳсига айланди.
Мазкур мусобақада ташкилот ва идоралар, шаҳар ва туман ҳокимликларидан 60 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятини намоён этди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, 1-ўрин соҳиби бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги жамоаси 2-ўринни, Фарғона шаҳар ҳокимлиги жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга Фарғона вилояти ҳокимининг кубоги, дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА