Нурафшон шаҳрида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, устоз журналистлар, матбуот, ахборот агентликлари, телевидение ва радио, интернет нашрларида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари, блогер ва ёш ижодкорлар қатнашди.

Дастлаб, вилоят ҳокими З.Мирзаев барча журналистларни табриклади. Президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табриги алоҳида эътироф қилинди. Тошкент вилояти матбуотида муҳим ўрин тутган “Шарқ ҳақиқати” газетаси ва унда меҳнат қилган инсонлар ёдга олинди. Мазкур матбуот нашри 1928 йил 11 декабрда чоп этилган. Ҳозир бу нашр бугун “Тошкент ҳақиқати” номи билан чоп этилиб, халқимизга маърифат улашмоқда.

Ҳозир вилоятда 48 номда босма оммавий ахборот воситалари фаолият юритади. Президентимиз ташаббуси билан фаолият юритаётган “Нурафшон” телеканали ҳам ҳудуд медиа соҳасида ўзига хос ўрин эгаллаган. Маҳаллий интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларнинг умумий аудиторияси йил сайин ортмоқда. 

Бу йил давлат мукофотлари билан тақдирланганлар сафига яна бир фидойи устоз журналист қўшилди. Куни кеча Президентимиз Фармонига мувофиқ, Ватанимизнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденига “Чиноз ҳаёти” газетасининг Бош муҳаррир ўринбосари, таниқли ижодкор Абдужалол Раҳимов сазовор бўлди. Шунингдек, “Тошкент ҳақиқати” газетасининг Бош муҳаррири ўринбосари, истеъдодли журналист Суҳроб Садиров “Олтин қалам” Миллий мукофотини қўлга киритди. У “Спорт соҳасида ёритилган энг яхши материаллар учун” номинацияда ғолиб бўлди.

Байрам тадбирида вилоят қалам аҳли вакиллари, фахрийлар, соҳанинг етук намояндалари, устоз журналистларга эсдалик совғалари топширилди. Санъат усталари ва ижодкор ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди. 

А.Алижонов, ЎзА.

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳматли меҳнат эътироф этилди