Юртимиз бўйлаб 2102 жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қурбон ҳайити – эзгулик, шукроналик ва инсонпарварликни улуғлайдиган байрам сифатида қадрли. Ҳайит намози – ушбу муборак куннинг энг муҳим амалларидан.
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиздаги 2102 та жоме масжидида Ҳайит намози адо этилди. Унда минглаб юртдошларимиз иштирок этиб, жамоат билан ибодат амалларини бажарди. Юртимиз тинчлиги, халқ фаровонлиги, оилалар хотиржамлиги ва мамлакатимиз равнақи учун дуолар қилинди.
Имом-хатиблар томонидан Қурбон ҳайитининг маънавий-ахлоқий аҳамияти, унинг бағрикенглик, саховат, меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларни тарғиб этишдаги ўрни ҳақида маърузалар қилинди.
Ҳайит намозини юқори савияда ташкил этиш мақсадида барча ҳудудларда зарур шароитлар яратилди. Жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида қулайликлар яратилди.
Қуйида мамлакатимиз ҳудудларидаги жоме масжидларида ўқилган Ҳайит намози жараёнидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз:
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида
[gallery-29661]
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Ҳасанхон қори” жоме масжидида
[gallery-29662]
Андижон шаҳридаги “Ҳазрати Билол” жоме масжидида
[gallery-29663]
Бухоро шаҳридаги “Масжиди Баланд” жоме масжидида
[gallery-29664]
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Янги қишлоқ” жоме масжидида
[gallery-29665]
Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжидида
[gallery-29666]
Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида
[gallery-29667]
Самарқанд вилояти Имом Бухорий мажмуасидаги кўркам масжидда
[gallery-29668]
Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” жоме масжидида
[gallery-29669]
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжидида
[gallery-29670]
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Фирдавс” масжидида
[gallery-29671]
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Араловул” жоме масжидида
[gallery-29672]
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Мулла Тўрақул” жоме масжидида
[gallery-29673]
Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Охун бобо” жоме масжидида
\[gallery-29674]
Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида
[gallery-29675]
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” жоме масжидида
[gallery-29676]
Камола Юсупова,
ЎзА суратлари