Юнон-рум курашчиларимиз 5 медалга эга чиқди
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 Осиё чемпионати старт олди.
Мусобақанинг юнон-рум кураши баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионатнинг -45 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Тоҳиржон Каримов финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, мусобақани кумуш медаль билан якунлади. -48 килограммда эса Жавоҳир Шарифбоев ҳам кумуш медали соҳибига айланди.

Шунингдек, -51 килограмм вазнда Бунёд Ҳасанов, -55 килограммда Асилбек Каримов ҳамда 110 килограмм вазн тоифасида Шоҳжаҳон Илҳомов бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси чемпионатнинг биринчи кунини 5 та медаль билан якунлади. Мусобақа давом этмоқда ва олдинда юнон-рум, эркин ҳамда аёллар кураши бўйича муросасиз баҳслар бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА