Ёшларнинг қизиқиш ва интилишлари доимо эътиборда
Хабарингиз бор, «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, юртимиздаги маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган эди.
Барча маҳаллаларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ёшлар етакчилари фаолият кўрсатмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Чақар» МФЙда бугун 7 минг 341 нафар фуқаро истиқомат қилиб, шулардан 2 минг 570 нафари ёшлардир.
Чақар маҳалласининг ёшлар етакчиси Зулфия Маҳмудованинг айтишича, бугун маҳала ёшлари ҳунармандчиликдан тортиб тадбиркорлик соҳасигача ўзларини синаб кўришмоқда. Шунингдек, маҳалла ёшлари санъат ва маданият, спорт соҳаларида ҳам ўз иқтидорларини намойиш этиб келмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА