Ёшларда зўравонликка қарши иммунитетни шакллантиришнинг янги илмий-амалий асослари
Ёшлар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу жараён фақатгина бир ташкилотнинг иши эмас, балки кенг жамоатчиликниг умумий масъулияти.
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида ташкил этилган навбатдаги Республика илмий-амалий анжумани айнан шу масалага бағишланди.
Анжуманда маҳалла, оила ва таълим масканларининг ўзаро бирикиб ишлаши орқали ёшларда ҳар қандай зўравонликка қарши иммунититет ҳосил қилиши учун замин яратилиши таъкидланди.
[gallery-29875]
Ушбу анжуманни Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори, педагогика фанлари номзоди, академик Холбой Ибрагимов очиб берди. Анжуманда соҳа етакчи мутахассисларининг маърузалари тингланди.
Анжуман доирасида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янги ёндашувларни белгилаб берди.
Тадбир якунида қабул қилинган тавсиялар нафақат педагогик жараёнда, балки маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳам муҳим амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Дилдора ДЎСМАТОВА, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА