Ёшлар салоҳияти эътироф этилди: “Президент совғаси” топширилди
Пойтахтимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Миллий танлов” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очиб берди. Вазир қисқа вақт ичида Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасида эришилган улкан ўзгаришларни қайд этди.
Тақдирлаш маросимида мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирок этди.
[gallery-29184]
“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси мамлакатимизда сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш, ёшлар салоҳиятини ошириш ва глобал рақобатбардош кадрларни тайёрлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.
“Энг фаол мактаб” йўналишида ҳам ғолиблар аниқланди. “Миллий танлов” доирасида энг фаол иштирок этган Хоразм вилояти Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби ва Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 13-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларига бош соврин — “Президент совғаси” электромобиль топширилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА