Ёшлар раҳбарлар билан учрашди
И.М. Губкин номидаги академик лицейда ёшлар билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш, уларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш ҳамда келгусидаги интилишларини рағбатлантириш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Бектемир тумани ҳокими Н. Абдурахманов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ш. Султанова, туман прокурори Ж. Нуриддинов, туман ҳокими ўринбосарлари Л. Бойназарова ва Н. Шукуров иштирок этган мулоқотда
Мулоқотда ёшлар раҳбарларга турли йўналишларда блиц-саволлар билан мурожаат қилдилар.

Жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидиялар ажратиш ва замонавий касбларга ўқитиш масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, раҳбарлик масъулияти, муваффақиятга эришиш йўллари, муҳим ва тўғри қарорлар қабул қилиш, касбий ривожланиш ҳамда келажак учун зарур бўлган кўникмалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Раҳбарлар эса ўзларининг ҳаётий ва меҳнат фаолияти давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга мақсад сари қатъият билан интилиш, билим ва кўникмаларни мунтазам ривожлантириш ҳамда ташаббускор бўлиш юзасидан амалий тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Тадбирда қайд этилганидек, бу каби очиқ мулоқотлар ёшларнинг фикр ва таклифларини бевосита раҳбарларга етказиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлоднинг келажакдаги мақсадларини аниқ белгилашида муҳим аҳамият касб этади.
Г.Бобоева,ЎзА