Ёшлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова иштирокида Ўзбекистон миллий университети талабалари билан очиқ учрашув ташкил этилди.
Самимий мулоқот давомида “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, ёшларга тақдим этилаётган имкониятлар, шунингдек, таълим, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари қизғин муҳокама қилинди.


Учрашувда йигит-қизларнинг ўз ташаббус ва ғояларини рўёбга чиқариши, замонавий билим ҳамда кўникмаларни эгаллаши учун тизимда амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Талабаларнинг савол ва таклифлари тингланиб, тегишли йўналишлар белгилаб олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА