Йўллар равон, кўнгиллар чароғон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманидаги Ахси маҳалласининг мавжуд еттита кўчасида қарийб 3 минг 300 аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролари аҳил ва ҳамжиҳат.

Фуқаролар ҳамжиҳатлигини ўтган йили “Ташаббусли бюджет” асосида Маънавият, Уйчи, Юксалиш кўчаларида 7 километр йўлни асфальтлаш учун 3 миллиард сўм, жорий йилнинг биринчи мавсумида эса Журъат, Тош йўли кўчаларида 3,5 километр йўлни асфальтлаш учун 1 миллиард 648 миллион сўм маблағ ютиб олингани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шу кунларда Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмаси асосида “Капитал монтаж” МЧЖ томонидан Маънавият, Уйчи, Ҳилол кўчаларида 3 километр йўл асфальтланмоқда.

– Жорий йилда барча кўчаларимиз тўлиқ асфальтланади, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иномжон Йўлчибоев. – Бирорта ҳам лой ва чанг кўча қолмайди. Маҳалламиз аҳли бугунги ислоҳотлардан, яратиб берилаётган имкониятлардан беҳад мамнун.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА