Ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Фарғоналик болажонлар байрам арафасида ўзларига яратилган бундай қулайликдан кўнгилларида мамнунлик сезмоқдалар.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати OʼzLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, 2- сонли оилавий поликлиника бошланғич партия ташкилоти раиси Шаҳнозахон Сиддиқова ва Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Фарғона минтақавий филиали раҳбари Барнохон Исмаилова ташаббуси билан 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бор ёшлар учун бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда.
- Тиббий кўрикда психолог, логопед, дефектолог, невропотолог, педиатр каби мутахассислар иштирок этиб, ёшларнинг соғликлари назоратдан ўтказмоқда. Бу жараён яна 10 кун давом этади ва мутахассислар тавсиясига кўра, массаж, ЛФК муолажалари ҳам ташкилланиши режалаштирилди, – дейди Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ш.Сиддиқова.
Фарғоналик болажонлар байрам арафасида ўзларига яратилган бундай қулайликдан кўнгилларида мамнунлик сезмоқдалар.
Ш.ТЎХТАМАТОВ,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби