Ёш полвонлар Самарқандда беллашди
Самарқанд шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида миллий кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди.
Самарқанд шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида миллий кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди.
Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 800 дан зиёд ёш полвонлар белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқди.
Якуний натижаларга кўра, Бухоро вилояти курашчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Қашқадарёлик полвонлар иккинчи, самарқандлик спортчилар учинчи ўринни эгаллади.
– Мусобақа жуда муросасиз ўтди, - дейди Тошкент вилояти вакили Асрор Нортожиев. – Айниқса, 90+ килограмм вазн тоифасидаги баҳслар ҳар доим қизғин ўтади. Бугунги кунгача қатор халқаро турнирларда ғолиб бўлган эдим. Ушбу вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлганимдан хурсандман.