“Яшил макон” дастури доирасида яшил ҳудудлар кенгаймоқда
Президентимиз ташаббусига кўра, мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик даражасини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган. Биргина пойтахтимизда жорий йил “Яшил макон” мавсуми бошидан буён 236 мингдан ортиқ кўчат экилди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва тизимдаги барча ташкилотлар ҳам ҳар йили "Яшил макон” дастури доирасида академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтига тегишли ҳудудларда барпо этилган боғга анъанавий равишда кўчат экиш тадбирини амалга ошириб келади.

Навбатдаги кўчат экиш тадбири давомида манзарали дарахтлар, мевали кўчатлар ва буталар экилиб, атроф-муҳитни янада кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшилди.


Мазкур тадбир аҳолининг экологик маданиятини ошириш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Тадбирда Миллий марказ тизимидаги барча илмий муассаса ходимлари фаол иштирок этиб, биргаликда ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшди.
Гулноза Бобоева, ЎзА