Янги жабрланувчилар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак (+видео)
Одам савдоси – инсон қадри, эркинлиги ва келажагига қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири.
Бу иллатга қарши кураш нафақат ҳуқуқбузарларни жазолаш, балки жабрланган инсонларни ўз вақтида аниқлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва жамиятга қайтаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсадда Президентнинг янги фармони билан одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш, реабилитация қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 августдаги “Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, “Инсон” маркази ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатувчи ихтисослашган муассасаларга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларига одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ваколати берилмоқда. Бу эса жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш ва уларни зарур хизматлар билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтиради.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходими Зулайҳо Камолхўжаева мазкур ҳужжат асосида белгиланган вазифалар хусусида қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/JvStJ5bpqeM?si=7H5XJL01ux8lrkKI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева,
ЎзА