Бугунги Ўзбекистонни илгаригиси билан мутлақо солиштириб бўлмайди. Ўзгаришларнинг шаҳду шиддати, мазмун-моҳияти, аҳамияти, одамларнинг кайфияти, руҳияти, ҳаёти, фикр тарзи, тафаккури янгича.

Юртимизда кечаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари мутлақо ортга қайтмас тус олди. Бу жиҳатларнинг бари мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида кўзгудек ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Яқиндан бошлаб мамлакатимизда чоп этила бошлаган “Ватан” журналини Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос янгроқ ва дадил овози, янги саҳифаси, дейиш мумкин.

Жаҳон андозаларига мос тарзда замонавий полиграфия ва дизайн талабларига монанд асосда чоп этиладиган ушбу нашр ўқувчилар мудом ахтариб, қидириб, суриштириб, қўлдан қўймасдан ўқийдиган, ундаги мавзулар эса ҳур ва уйғоқ фикри, “теша тегмаган“лиги, ниҳоятда кенг ва ранг-баранглиги, ўзига хос ёндашуви билан диққатга сазовор.

Ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий йўналишдаги мазкур журнал бугун янгиланиб бораётган жонажон Ватанимизнинг жаҳонда ўз обрўси ва нуфузи, овози билан юксак мавқеи ҳақида турли соҳа вакилларининг фикрлари, теран таҳлилий мақолалари, суҳбат ва интервьюлари, миллат руҳи ва ғурури, унинг тарихдаги ўчмас изи ҳақида сўзловчи шеърлар, юксак ва мукаммал ижод намуналаридан иборатдир.

Жорий йилда “Ватан” журналининг тўртта сони ўқувчилар қўлига етиб борди. Нашр илк сонининг дастлабки саҳифасидаги “Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! – Ўзбек келаётир...” деган ҳайқириқ сўзлари ҳар бир ватандошимизнинг қалбида акс-садо бериши шубҳасиз. Зеро, давлатимиз раҳбарининг жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, башарият учун хавфсиз, таҳдидлардан холи бўлган, фаровон ва маъмур ҳаётни йўлга қўйишга оид илгари сурган эзгу ташаббуслари бугун дунё миқёсида ҳам акс-садо бермоқда.

Дарҳақиқат, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси, деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган сўзлари наинки мазкур журналнинг дастлабки саҳифаларида, бугун ҳар бир юртдошимизнинг юрагидан жой олиб, ҳаёт мазмуни, умр шиорига айланиб улгурди!

Журналнинг биринчи сонида озар шоири Акиф Бағирнинг “Ўзбек келаётир...”, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Имтиҳон”, Абдурауф Фитратнинг “Юрт қайғуси”, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг жаҳон узра машҳур “Ўзбегим” шеърлари “Ватан” журналининг руҳиятига ғоят ҳамоҳанг.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқовнинг “Ватан” ҳақида ...” номли мақоласида ушбу журналнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдаги эзгу миссияси ҳақида кенг ва таҳлилий тарздаги фикрлар янги нашрнинг моҳияти чуқур, кенг ва атрофлича очиб берилган. Айни пайтда илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий форматдаги ушбу журнал мамлакатимиздаги энг илғор фикрли зиёлилар, олимлар, сиёсатчилар учун ўз саҳифаларидан кенг жой беради. Шунингдек, журналнинг илк сонида қардош мамлакатларда истиқомат этаётган ўзбек диаспорасининг Долимжон Сайфуллаев, Илҳом Юсупов, Бегижон Аҳмедов каби ёрқин зиёлиларининг таҳлилий мақолалари уларнингда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларига бефарқ эмаслигини яққол кўрсатиб беради.

Нашрда шунингдек, филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов, Қозоқбой Йўлдошев, Темур Хўжа ўғлининг туркум мақолалари миллий ўзлик, она тилимизнинг долзарб масалалари, Ватан қадр-қиммати ҳақида батафсил ва жуда таъсирчан тарзда фикрлар баён этилган.

Шу билан бирга сиёсатшунос Фарҳод Толипов, устоз журналист Аҳмаджон Мелибоев, Хуршид Толипов, тарихчи олим Элдор Асановнинг миллий маънавиятимиз, тарих, қадимий илдизлармиз ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалари ўқувчиларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиздир.

Атоқли ёзувчи, устоз ижодкор Хайриддин Султоннинг “Онамнинг юрти” номли асаридан лавҳа Ватан мавзуси биз ўйлаган сарҳадлардан анча кенг ва буюк экани ҳақида ғоят таъсирчан, ҳаётий тарзда акс этгани билан аҳамиятлидир.

“Ватан”нинг иккинчи нашри давлатимиз раҳбарининг миллий тарихимизда ёрқин из қолдирган биринчи ва иккинчи Ренессанслар замирида аввало, илм-фан ютуқлари мужассам экани, бугун биз барпо этаётган учинчи Ренессанс пойдевори ҳам , ҳеч шубҳасиз, инсон капитали, илм-фан, инновация ва янги кашфиётлар асосида бунёд этилишига доир қимматли фикрлари билан бошланади.

Журналнинг ушбу сонида Абдулҳамид Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъри ҳар қандай инсонни ҳаяжонга солмасдан қолмайди. Шу билан бирга туркиялик сиёсатшунос Осмон Местеннинг “Ўзбекистон буюк Туркистоннинг қалбидир”, мамлакатимизнинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиевнинг “Ўзбекистон – Хитой: Ўзаро дўстлик, ишонч ва тенг манфаатли ҳамкорлик” мақоласи, Ҳаётжон Шариповнинг “Ватанидан, халқидан маломат қилмаган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” номли суҳбати, Самарқанд вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эркинжон Турдимовнинг “Яна “ер юзининг сайқали”га айланаётган Самарқанд”, москвалик ватандошимиз Анна Гончарованинг “Шавкат Мирзиёев – ўзбек халқининг фидойи фарзанди!” номли таҳлилий мақолалари ўқувчилар учун ғоят қизиқарлидир. Журналда шунингдек, миллий озодлик ҳаракати, “Яшил энергетика”, юрт тупроғини олисда кўзга тўтиё билган ватандошларимизнинг таҳлилий мақолалари келтирилгани унинг аҳамиятини янада оширади. Шу билан бирга тарихчи олимлар Ғайбулла Бобоёров ҳамда Фарҳод Мақсуднинг “Ўзбек этноними – миллатимиз номи қандай пайдо бўлган?” номли мақоласи, теран илмий-маърифий материаллар, таржималар сифати ва мазмуни билан эътиборга моликдир.

Президентимизнинг очиқ ва самарали мулоқотлари, муҳим ташаббуслар, ишга туширилган кўп томонлама лойиҳалар ва дастурлар, амалга оширилган кўплаб қўшма тадбирлар минтақамиз қиёфаси ва имижини мутлақо ўзгартириб юборганига оид фикрлари ушбу нашрнинг 3-сонида келтирилган мақолаларнинг ўқ илдизига айланган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Мазкур сонда Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг “Ўзбекистон – доимо юрагимда” номли суҳбати юртимизга хорижлик олим нигоҳи билан қараш, баҳо бериши билан қадрлидир. Бу ерда шунингдек, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг “Мамлакатимиз IT-HUBга айланмоқда”, Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарнинг “Тамаддун пойдевори илм-фандир”, сиёсатшунос олим Қудратилла Рафиқовнинг “Уйғонаётган арслон” ва бошқа кўплаб мазмундор таҳлилий мақолаларга кенг ўрин берилган. Журналда шунингдек, жадидлар раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қозоқ қариндошларимизга очиқ хат” номли мақоласи ўқувчилар эътиборини тортиши шубҳасиз. Шу билан бирга устоз адиб, халқимизнинг қалби уйғоқ зиёлиларидан бўлмиш Назар Эшонқулнинг “Миллат фикри” мақоласини адабиётга бефарқ бўлмаган ўқувчилар синчиклаб мутолаа қилиши табиий.

“Ватан”нинг тўртинчи сонида ҳам бир-биридан ёрқин ва журналхон эътиборини ўзига тортадиган таҳлилий мақолалар, суҳбатлар, таржималар жамланган. Ушбу нашр мамлакатимиз етакчисининг “Ҳозирги мураккаб глобаллашув жараёнларида маънавий-мафкуравий рақобатга тайёрмизми?” деган даъваткор чақириғи билан бошланиши бежиз эмас. Зеро, мамлакатимизнинг, миллатимизнинг яшаб қолишида дунёда кечаётган жараёнларга ўз соғлом ва собит қарашларимиз, теран фикр, муносабатимиз билан жавоб бермоқлик бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб.

Германиялик сиёсий шарҳловчи “Berliner Zeytung” нашри Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан “Ўзбекистондан “Янги Ўзбекистон”гача: Йўқотилган қалбни излаб” номли суҳбати юртимизда бугун кечаётган оламшумул янгиланишлар моҳиятига таҳлилий тарзда назар солиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Журналда шунингдек, ташқи сиёсат, ҳудудлардаги кенг қамровли ўзгаришлар, адабиёт ва миллат руҳи, ўзлиги, тарихий хариташунослик, жадидчилик ҳаракати каби долзарб йўналишларни қамраб олган.

Умуман олганда, “Ватан” журналининг нашр этилиши мамлакатимиз медиа дунёсини холис, шаффоф, қизиқарли, турфа, ҳам сифатли контент билан тўлдиришда, янги Ўзбекистонимиздаги эврилишларни борича ифодалаши, бугунги шиддатли тарихий жараёнларни ўқувчиларга ёрқин ва самимий тарзда тақдим этиши билан юртимиз маданий ҳаётида улкан воқелик бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янгроқ овози