“Wiki Loves Earth – 2026” халқаро фототанловига старт берилди
Жорий йилнинг 1 июнидан 1 июлига қадар юртимизда мамлакатимизнинг табиий меросига бағишланган “Wiki Loves Earth – 2026” (Вики Ерни севади) энг йирик халқаро фототанлови бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли танловда профессионал ва ҳаваскор фотосуратчилар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун танлов рўйхатидаги табиий объектларни юқори сифатда суратга олиш, фотосуратларни «Wikimedia Commons» платформасига юклаш, юртимиз табиатининг бетакрор гўзаллигини бутун дунёга намойиш этиш лозим.
Батафсил маълумотни «Viki Yerni sevadi 2026 Oʻzbekiston» расмий саҳифаси орқали олиш мумкин.
Алоқа ва ташкилий масалалар учун:
Электрон почта: wleuzb@gmail.com
Telegram: @wikimediauz
ЎзА