Вояга етмаган 4 нафар фарзанд онаси бағрига қайтарилди
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи фуқаро Ш.С. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи С.М.нинг уйидан кетишга мажбур бўлган.
Бироқ, вояга етмаган 4 нафар фарзандни ўзи билан олиб кетолмагач, судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар С.М.нинг тарбиясида бўлган вояга етмаган 2015 йилда туғилган М.А., 2017 йилда туғилган М.А., 2020 йилда туғилган М.Ҳ. ва 2022 йилда туғилган М.М. исмли фарзандлари онаси Ш.С. тарбиясига олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати мажбурий ижро бюросининг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар С.М. вояга етмаган 4 нафар фарзандининг онасига ихтиёрий равишда топшириши тўғрисида огоҳлантирилган.
Лекин, жавобгар С.М. фарзандларини онасига беришдан бош тортганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан холислар иштирокида 4 нафар вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилиши таъминланди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири