Волейбол: 8 та жамоа чемпионлик учун курашга киришди
Бугун, 21 май куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт майдонида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Олий лига ўйинларининг 5-тур баҳслари бошланади.
Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, 17 та жамоа орасидан сараланган энг кучли 8 жамоа мавсумнинг энг муҳим босқичида чемпионлик учун курашга киришади.
Бугун 5-турнинг илк ўйинларида Бухоро давлат университети Қўқон давлат университети билан, ИИВ Академияси Самарқанд давлат педагогика институти жамоаси билан, “Сўғдиёна кончи” волейболчилари “Ҳумо” жамоаси билан куч синашади.
Мусобақалар 31 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА