Видеокамера нигоҳида – тошбақалар!
Австралияда Рейн ороли томон сузиб келаётган минглаб тошбақалар видео тасвирга олинди.
Австралияда Рейн ороли томон сузиб келаётган минглаб тошбақалар видео тасвирга олинди. Рейн ороли узра ҳаракатланган дронлар ёрдамида қўлга киритилган ушбу видео маҳсулотни қитъа-мамлакатнинг Квинсленд штати Атроф-муҳит ва фан департаменти тадқиқотчилари тақдим этишди.
Австралия материгидан шимоли-ғарбда жойлашган, яшил тошбақаларнинг ер юзидаги энг йирик колонияси макон топган Улкан Тўсиқли рифнинг айнан шу қисмида жониворлар кўпайиш мақсадида тўпланишади.