VI Халқаро "Паҳлавон Маҳмуд - StrongmenGames" Баҳодирлар ўйинларига старт берилди
Хива шаҳрида VI Паҳлавон Маҳмуд Халқаро Баҳодирлар ўйинларининг мусобақалари кўтаринки руҳда бошланди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Саидов иштирок этиб, мусобақаларни расман очиб берди ва нуфузли мусобақа иштирокчиларига омад ва муваффақиятлар тилади.
Мусобақанинг биринчи "Арда Хива" мажмуасида миллий баҳодирлик анъаналарини акс эттирувчи “Чўгирма отиш” ҳамда “Мўйноқ лангари” шартлари бўйича беллашувлар ўтказилди.
[gallery-29936]
Иштирокчилар куч, матонат ва маҳорат борасида ўзаро баҳслашиб, томошабинларга унутилмас таассуротлар улашди.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА