“Вазир кубоги” мусобақасининг қорақалпоғистонлик ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан аёл педагоглар ўртасида “Вазир кубоги” спорт мусобақасининг волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичи баҳслари ўтказилди. Унда барча туман ва шаҳарлардан сараланган жами 17 жамоа ўзаро беллашди.
Мусобақа педагог ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда жисмоний фаолликни ошириш ва жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, мусобақа волейбол спорт турини оммалаштириш, таълим муассасалари ходимлари иштирокида спорт мусобақаларини ривожлантириш, хотин-қизлар спортини қўллаб-қувватлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилди.
[gallery-29414]
Тахтакўпир туманидаги 13-мактаб жамоаси биринчи, Нукус шаҳридаги 32- мактаб жамоаси иккинчи, Беруний туманидаги 49-мактаб жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА