"Uzbekistan Global Tour" мусобақасида чавандозлар сараланди
Пойтахтимизда от спорти бўйича "Uzbekistan Global Tour" мусобақасининг илк босқичи якунланди.
Тошкент шаҳрида от йўрттириш йўналиши бўйича “Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди.
Мусобақада болалар ўртасидаги мажбурий дастур бўйича Сагдиана Шаймарданова «Бениамино Ди Фортуна» лақабли от билан биринчи ўринни эгаллади. Бошланғич даражадаги чавандозлар ўртасида Ева Колединская («Тошкент») ғолиб бўлди. Шу тоифанинг “FKS SPb №1.4” манеж йўналишида Ева Иванова («Акдам») чемпионга айланди.
Ёшлар ўртасидаги “NELPRO 6” дастурида Лазиза Каримова («Эштон Валлей») ғолиб бўлди. Мадина Абдураҳмонова («Гарпус») иккинчи, Робия Казимова («Варлей») учинчи натижани қайд этди. Ҳаваскорлар йўналишида Арина Панова («Сенатор») биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Мария Гафурова («Пасека») иккинчи, Мумтозбегим Абдураҳмонова («Брабус») учинчи бўлди.
Катталар ўртасида “FEI Challenge Cup” бўйича Феруза Абдуллаева («Лидер») ғолиб дея эътироф этилди. Евдокия Кемалова («Элтино Жи») ва Дарья Мосева («Ван Хелсинг») кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА