Уйчида йирик энергетика лойиҳаси амалга оширилмоқда
Наманган вилоятида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 февралдаги “Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт/соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Янгиер” МФЙ ҳудудидан ажратилган 7 гектар ер майдонида шу кунларда замонавий электр энергиясини сақлаш тизимини барпо этиш ишлари хитойлик инвесторлар ва малакали мутахассислар томонидан юқори суръатларда амалга оширилмоқда.



Лойиҳа электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадига қаратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА