Урбанизация – глобал иқтисодий ривожланиш гарови
Замонавий дунёда мамлакат иқтисодий тараққиёти барқарорлигини сақлаш борган сари мураккаблашиб боряпти. Ҳатто, қудратли давлатларда ҳам демографик инқироз юзага келмоқда.
ХХI аср иккинчи чорагига келиб, инсон омили энг қиммат капиталга айланди. Қайси мамлакатда шу ресурс етарли бўлса, шу ҳудуд иқтисодий жиҳатдан жадалривожланмоқда. Бугун ер юзи аҳолисинингсалмоқли қисми шаҳарларда яшайди. Барқарор ривожланиш мақсадларининг 11-банди “Барқарор шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари” дея номлангани ҳам бежиз эмас. Шу тариқа БМТ барча давлатлардан шаҳарларга алоҳида эътибор қаратишни сўрамоқда. Озарбойжонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессияси доирасида бўлиб ўтган Етакчилар саммитида ҳам бу масала иштирокчилар диққат марказида бўлди.
Мазкур анжуманда давлатимиз рабҳари илгари сурган ташаббуслар ҳақида Тошкент давлат шарқшунослик универститетиИқтисодиёт ва менежмент кафедрасиўқитувчиси Шоҳруҳ Мардонов ЎзАга қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Президентимиз Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессияси Етакчилар саммитида иштирок этиб, жуда муҳим ва долзарб масалалар ҳақида сўз юритди. Хусусан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Бугун дунёда қарийб 3 миллиард инсон бирламчи яшаш шароитидан маҳрум. Уларнинг бир миллиарддан зиёди норасмий турар жой ёки харобада кун кечирмоқда, 300 миллиондан кўп одам умуман бошпанага эга эмас. Иқлим ўзгариши, таҳликали халқаро вазият ва иқтисодий инқироз глобал миграциянинг янги тўлқинини пайдо қилиб, аҳоли давлатлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланишига олиб келмоқда. Оддий қилиб айтганда, урбанизация жараёни глобал барқарорлик ва хавфсизликка тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи жиддий омилга айланмоқда”.
Ҳар бир мамлакат тараққиётга эришиш учун урбанизация жараёнини ҳисобга олишга мажбур. Саммит давомида мамлакатимиз раҳбари ушбу масалага ҳам тўхталди. Қайд этилганидек, шаҳарларни барқарор ривожлантириш масаласи Янги Ўзбекистон учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. Яқин 15 йил ичида мамлакатимиз аҳолиси 38 миллиондан 50 миллионга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга кўтарилиши кутиляпти.
Шу боис Ўзбекистонда охирги ўн йилда қурилган уй-жой йилига 10 каррра ошиб, 2025 йил 238 000 хонадонга етди, 2030 йил бу рақам яна 1,5 баробар ортиши кутиляпти.
Ушбу жараённи самарали бошқариш мақсадида Урбанизация миллий қўмитаси ташкил этилди. Бундан ташқари “Яшил макон”, “Тоза ҳаво” дастурлари доирасида шаҳарларда яшиллик даражасини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Юқоридагиларга қўшимча равишда мамлакатимиз раҳбари яна бир қатор таклифлар билдирди. Жумладан, барча ҳудудларда аҳоли учун тенг яшаш шароити яратиш зарурати кичик ва ўртача шаҳарлар уйғун ривожлантирилишини талаб қилмоқда. Шу сабабли, ҳамкор давлатлар шаҳарларни ривожлантиришда “мутаносиб урбанизация” тамойилини кенг жорий этиши лозим. Шаҳар бошқарувида сунъий интеллект ва рақамли трансформация имкониятидан барча давлатлар тенг фойдалана олиши лозим. Айни йўналишда технология, стандарт ва тажрибани тизимли алмашишга қаратилган халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар алянси” тузиш таклиф этилди.
Ёшлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламини сифатли ҳамда арзон уй-жой билан таъминлаш жуда муҳим. Шу мақсадда келгуси йил Самарқанд шаҳрида уй-жой қурилишига молия ва инвестиция жалб этишга янгича ёндашувлар юзасидан халқаро форум ўтказилади. Глобал иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда “яшил шаҳарлар” барпо этишга доир умумий тамойил ва стандарт қабул қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шаҳарлар табиат билан уйғун ривожланишини рағбатлантириш мақсадида “БМТ-Ҳабитат”нинг “Яшил шаҳар” халқаро мукофотини таъсис этиш ғояси илгари сурилди. Бутунжаҳон урбанизация форуми15-сессиясини 2030 йил Янги Тошкентшаҳрида ўтказишва анжуманнингбош мавзусини“Шаҳарлар барқарорривожланишида маҳаллаинститутининг ўрни”деб номлаш таклиф этилди.
Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар нафақат мамлакатимиз, балки минтақа ва бутун дунё миқёсида улкан аҳамиятга эга ғоялардир. Ушбу мақсадва вазифаларнингтуб моҳиятидахалқ манфаати,аҳоли фаровонлигива мамлакаттараққиёти ётади.
ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.