Умумжаҳон пул ҳафталиги ўтказилди
Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, одамларга пул топиш, уни сарфлаш саводхонлигини болалигиданоқ сингдириб бориш лозим. Шу мақсадда 2012 йилда бошланган хайрли акция бугун дунёнинг 170 дан ортиқ давлатларида ўтказилади, унга жалб қилинган ёшлар қамрови эса аллақачон 40 миллиондан ошди. Икки йилдирки, Ўзбекистон ҳам жараёнларнинг фаол иштирокчиси.
Пул топиш қийин, аммо уни тўғри сарфлаш ундан ҳам қийинроқ. “Learn.Save.Earn.” Акция талаби шундай. Унинг доирасида энг аввало, маблағни сақлаш, яъни жамғариш ҳамда уни кўпайтириш ёки ишлаб топиш имкониятларини ўрганиш мумкин. Шундай қилиб, Global Money Week нинг асосий мақсади ҳар бир ёшни молиявий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган билим ва кўникмага эга қилишдир.

"Агробанк" АТБ томонидан Навоий вилоятидаги мактабларда ушбу ҳафталик тадбирлари ўтказилди. Жараёнларда ҳудуддаги 10 та мактабдан 2500 минг нафарга яқин ўқувчилар, 500 га яқин аҳоли ва банк мижозлари иштирок этди.
Тадбир доирасида маҳорат ва очиқ дарслар, иншолар, кўргазмали бурчаклар ташкил этилиб, банк филиалларига пресс-тур ташкил этилди.


Реклама ҳуқуқи асосида.