УЕФА кубогининг рамзи тасдиқланди
Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Газпром Арена" стадионида 2021-2022 йилги УЕФА кубогининг финал ўйини учун тасдиқланган мусобақа рамзининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар тарқатди “Спорт-экспресс” сайти.
УЕФА кубогининг финал ўйини 2022 йилнинг 28 май куни ўтказилади. Ҳозир Европа футбол федерациясига аъзо бўлган мамлакатларнинг 32 та жамоаси 8 та гуруҳда финал йўлланмаси учун баҳсларни олиб бормоқда.
Бугунгача барча гуруҳларда 1-тур ўйинлари ўтказилиб бўлинди. 28-29 сентябрь кунлари 2-тур, 19-20 октябрда 3-тур, 2-3 ноябрда 4-тур, 23-24 ноябрда 5-тур, 7-8 декабрда эса 6-тур ўйинлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, келгуси йилнинг 28 майида ўтадиган УЕФА кубоги финал ўйини Санкт-Петербургда ташкиллаштирилади.
Т. Рўзиев, ЎзА