Учқўрғонда ғалла ўрими бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида 2026 йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумига старт берилди. Дастлабки ўрим ишлари “Ижодкор тех сервис” ММТП ҳудудидаги “Қайқи ҳамкор сервис” фермер хўжалиги майдонларида бошланди.
[gallery-29829]
Жорий йилда туман ҳудудидаги 6 минг 950 гектар майдонда етиштирилган бошоқли дон ҳосилини қисқа муддатларда ва нобудгарчиликсиз йиғиб олиш мақсадида 31 та ғалла ўрим отряди шакллантирилди. Уларга 31 та замонавий комбайн ҳамда 160 та дон ташувчи автотранспорт воситаси бириктирилган.
Мутасаддилар томонидан ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, техникаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва ҳосилни сифатли йиғиб олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Таъкидланганидек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ғаллачилик муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА