Турдиева Дилнавоз Олимовнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Иссиқ иқлим шароитида яшовчи аёлларда физиологик ҳомиладорлик даврида цитокин ишлаб чиқариш динамикаси” мавзусида
Турдиева Дилнавоз Олимовнанинг 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ихтисослиги бўйича “Иссиқ иқлим шароитида яшовчи аёлларда физиологик ҳомиладорлик даврида цитокин ишлаб чиқариш динамикаси” тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) мавзусидаги илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.Tib.26.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 апрель куни соат 12:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, академик Я. Ғуломов кўчаси, 74-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти.
Тел.: (+99871) 207 08 30
e-mail: immunology@academy.uz