Туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ўзаро беллашдилар
Мутахассис ходимларни рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш, ўз устида ишлашига имконият яратиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ шаҳар, туман ички ишлар бўлимлари раҳбарлари иштирокида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда раҳбар ходимлар жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш синовидан ўтишди. Бундан ташқари, кўрик- танлов шартларига кўра, иштирокчилар якуний суҳбат ҳамда мантиқий фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест топширдилар.



Натижаларга кўра, 3-ўринни Кармана тумани ички ишлар бўлими бошлиғи. подполковник Улуғбек Абдураҳмонов, 2-ўринни Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Обиджон Рўзимуродов эгаллаган бўлса, 1-ўринга Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Сардор Латипов муносиб кўрилиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Абдували Бўриев,
ЎзА мухбири