Циндао Мастерс: Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали соҳиби
Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли "Мастерс" турнири ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли "Мастерс" турнири ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Хабар берганимиздек, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали учун татамига чиқиши керак эди. Ҳамюртимиз медаль учун беллашувда қозоғистонлик Гусман Қирғизбоевни мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга илк медални тақдим этди.
Шарофиддин бронза медалидан ташқари рейтинг учун қимматли бўлган 900 очкони ҳам ишлаб олди.
Эслатиб ўтамиз, Шарофиддин бунгача Хитой, Бразилия ва Россия вакилларини мағлуб этган, ярим финалда эса жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган япониялик Рюжу Нагаямага имкониятни бой бериб қўйган эди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати