Трампга мағлуб бўлган Харрис яна бир бор уриниб кўрмоқчими?
АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис Демократик партиянинг илғор қаноти вакиллари, жумладан Нью-Йорк мэри Зуҳрон Мамданий ва Фаластин тарафдорлари фаоллари билан алоқани кучайтирди. Бу ҳақда “Axios” янгиликлар портали ёзган.
Таъкидланишича, Харрис Мамданий билан телефон орқали гаплашган, Байден маъмуриятининг Ғазодаги урушига қарши чиққан “Uncommitted” ҳаракати раҳбарлари билан ҳам ёпиқ учрашувлар ўтказган. Музокаралар давомида Демократик партиянинг келажаги, Яқин Шарқдаги вазият ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган.
Айни саъй-ҳаракат Харрис 2028 йилги президентлик сайловига тайёргарлик кўраётгани, партия сўл қаноти билан муносабатни мустаҳкамлашга уринаётгани ифодаси бўлиши мумкин. Партия илгари уни Ғазодаги Исроил ҳаракатига нисбатан етарли қатъий позиция эгалламагани учун танқид қилган эди.
С.Раҳимов, ЎзА