Трамп: Эроннинг уран захиралари йўқ қилинади
DW хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронда мавжуд бойитилган уран захиралари билан боғлиқ режаларини маълум қилган.
Трамп ижтимоий тармоқ саҳифасида таъкидлашича, уран захиралари АҚШ ҳудудига олиб чиқилиб йўқ қилинади, ёки Эрон билан келишилган ҳолда ва Халқаро атом энергияси агентлиги кузатуви остида йўқ қилинади. Трампнинг фикрича, уранни АҚШга олиб кетмасдан жойида йўқ қилиш афзалроқ вариант ҳисобланади.
АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларнинг асосий сабабларидан бири ҳам Эрон ядровий дастури билан боғлиқ, деб кўрилади.
АҚШ томонининг маълумотларига кўра, Эронда 60% гача бойитилган уран захираси мавжуд бўлиб, бу фуқаролик энергетикаси учун керакли даражадан анча юқори ҳисобланади.
Назарий жиҳатдан бу уран қисқа вақт ичида 90% гача бойитилиб, ядровий қурол тайёрлаш учун яроқли бўлиши мумкин.
Эрон ҳукумати эса ядровий қурол яратиш нияти йўқлигини ва дастурни фақат тинч мақсадлар учун эканини маълум қилган.
Ҳозирча Эрон ҳукумати расман АҚШ ёки бошқа давлатга уран захираларини топшириш бўйича ҳеч қандай келишувни тасдиқламаган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eefsRWQPpt4" title="Tramp: Eronning uran zaxiralari yo`q qilinadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА