Трамп ЕИ ва Украинада ракета ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка мудофаа компанияларидан Европа ва Украинада лицензия асосида қурол ишлаб чиқаришни сўрамоқчи, дея хабар тарқатди “Bloomberg” агентлиги.
Агентлик таъкидлашича, Киевга фақат АҚШ ишлаб чиқариши мумкин бўлган тўхтатувчи ракеталар каби ҳаво мудофааси тизими керак. Бинобарин, Америка томони Эрондаги можаро пайти захирасини тугатган, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муайян вақт талаб этади. Расмийлар фикрича, Трамп иттифоқчиларига лицензия масаласини кўриб чиқиши ҳақида хабар берган.
17 июнь куни Трамп Ҳиндистон Бош вазири Моди билан учрашувда ҳам худди шу мазмунда гапирган.
С.Раҳимов, ЎзА