Тошкентда Халқаро Она-Ер куни нишонланди (+видео)
Тошкентда 22 апрель – Халқаро Она-Ер куни муносабати билан кенг қамровли экологик тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Пойтахтимиздаги Планетарий фақат илм маскани эмас, балки атроф-муҳитни асраш ғояси илгари сурилган фаол майдонга айланди. Тадбир турли ёшдаги иштирокчилар – болалар, ота-оналар, педагоглар ва соҳа мутахассисларини бир жойга жамлади.
Илк бор 2009 йил БМТ томонидан расман эълон қилинган Халқаро Она-Ер куни инсониятнинг табиат олдидаги масъулиятини эслатувчи муҳим рамзий сана сифатида мунтазам нишонлаб келинади.
Бу гал экологик онгни шакллантириш, жамиятни табиатга нисбатан эҳтиёткор муносабатга чорлаш асосий ғоя тарзида танланди.
Анжуман давомида иштирокчилар учун интер фаол машғулот ташкил қилинди, экологик викторина ҳамда ижодий чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, “Ер учун бир дақиқа” танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Айниқса, болажонлар чиқиши, рақс дастури барчага ўзгача кайфият бағишлади.
Кунни якунлаб берган дарахт экиш акцияси эса шаҳарнинг “яшил келажаги”га қўшилган амалий ҳисса бўлди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/c4soRtu1TZs?si=gEg72dbEnlnTm-2c" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ф.Яхшибоева,
С.Обиджонов (видеомуҳандис), ЎзА