Тошкент жаҳон футбол ва футзал афсоналарини бир майдонга жамлайди
Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда жаҳон футболи ва футзалининг афсоналари иштирокида спорт байрами ташкил этилади.
Кун тартибига мувофиқ, 2 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” спорт саройида футзал бўйича “BMB PFC” ва “SQB PFC” жамоалари иштирокида Ўзбекистон суперкубоги учрашуви ўтказилади. Учрашув доирасида жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари иштирокида махсус дастур намойиш этилади.
3 сентябрь куни эса “Бунёдкор” стадионида жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Тошкент футбол майдонида жаҳон футбол ва футзал афсоналари Жулио Сезар, Марко Матераззи, Жероме Боатенг, Мичел Салгадо, Кристиан Заккардо, Эстебан Камбиассо, Рикардо Куарежма, Веслей Снейдер, Оскар, Кевин Курани ва Винчензо Якуинта каби машҳурлар ўз шиддатини намойиш этиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА