Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди
Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
Шу боис, мамлакатимизда бу турдаги жиноятларга барҳам бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, олдиндан кузатувга олинган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс муқаддам қўшни республикадан контрабанда қилинган 5 кг 160 гр “опий” моддасини Тошкент вилоятининг Бўка туманидан олиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.